UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 фев 14:06
Янгиликлар

Кураш

Расман: Катталар ўртасида кураш вазн тоифалари 16 тага етказилди!

Теглар :  КурашIKA
Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) катталар ўртасида кураш бўйича расмий вазн тоифаларини 15 тадан 16 тага ошириш ҳақида қарор қабул қилди.

Аввалроқ, эркаклар 7 та ва аёллар 8 та вазн тоифасида беллашган бўлса, энди эркаклар учун янги – 120 кг вазн тоифаси жорий этилди.

Бу ўзгариш халқаро нуфузли спорт мусобақаларида Курашнинг иштирокини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилди. Хусусан, 2024 йил давомида AIMS (Alliance of Independent Recognized Members of Sport) ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди. Таҳлиллар натижасида вазн тоифаларини тенглаштириш тавсия этилди.

2024 йил 13 апрель куни бўлиб ўтган IKA Бошқарув кенгаши йиғилишида бу масала атрофлича кўриб чиқилди ва эркаклар учун 120 кг вазн тоифасини қўшиш бўйича якуний қарор қабул қилинди.

— Биз 8 ой давомида барча техник ва тактик жиҳатларни чуқур ўргандик, — дейди IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Нассирий. — Курашни халқаро стандартларга мослаштириш учун вазн тоифаларини қисқартириш эмас, балки янги вазн қўшиш энг тўғри қарор бўлди. Бу бошқа курашчилар учун ҳам янги имкониятлар яратади.

Катталар ўртасида Кураш вазн тоифалари қуйидагича белгиланди:

Эркаклар: -60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг, -100 кг, -120 кг, +120 кг.

Аёллар: Олдинги тартиб сақлаб қолинди.

Янги вазн тоифаси 2025 йилда IKA томонидан ташкил этиладиган барча расмий мусобақаларда амалга жорий қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг