UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 07:56
Янгиликлар

Кураш

Расман. Кураш – Халқаро Ҳарбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг расмий спорт тури сифатида эътироф этилди!

Теглар :  КурашCISM
Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида дунёдаги энг йирик спорт ташкилотларидан бири — Халқаро Харбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, Бош Ассамблея йиғилишида CISM миллий курашимизни расман ўз тақвимидан жой олган спорт тури сифатида эътироф этди. 1948 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Бельгияда жойлашган CISM – 140 та аъзо давлатни бирлаштирган, ҳарбийлар ўртасида спорт орқали тинчлик ва дўстликни тарғиб қилувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади.

Мазкур ютуқ – Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон Кураш Федерациясининг изчил ҳаракатлари, музокаралари ва ҳамкорлиги самарасидир.

Бош Ассамблеяда IKA Техника директори жаноб Рави Капур томонидан тайёрланган Кураш тақдимоти CISM раҳбарияти томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва унинг натижасида Кураш CISM тақвимига киритилди.

CISM доирасидаги биринчи расмий Кураш мусобақаси — Kurash Challenge Cup — 2026 йил 5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. Аҳамиятлиси шундаки, мусобақанинг финал куни — 6 сентябрь — Жаҳон Кураш кунига тўғри келади.

Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон мазкур муҳим жараёнда фаол иштирок этган ва ташаббусни илгари сурган IKA Бош котиби жаноб Реза Насирийга, CISM раҳбариятига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кураш Федерациясига ҳам ўз миннатдорлигини изҳор этди.

“Бу – бутун жаҳон Кураш оиласи учун фахрли ва қувончли кундир. Кураш фақат спорт эмас – у тинчлик ва шараф рамзи бўлган маънавий меросдир. Унинг CISM спорт дастурига киритилиши халқаро майдонда, айниқса, ҳарбий спортчилар орасида янги юксак босқични белгилаб беради”, — дейилади IKA Президенти мактубида.

Курашнинг CISM доирасига расман киритилиши – унинг халқаро ривожланишидаги янги босқични бошлаб берди. Бу нафақат спортчилар учун, балки миллий федерациялар ва миллионлаб мухлислар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади.

Энди Кураш нафақат спорт, балки турли халқлар, маданиятлар ва армиялар ўртасида дўстлик кўприги сифатида хизмат қилади. 2026 йилдаги расмий дебютни дунё қизиқиш билан кутмоқда – бу Курашнинг интизом, анъана ва глобал бирликка асосланган шонли тарихидаги янги саҳифа бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг