UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Собиқ UFC чемпиони Дейвисон Фигейредунинг жанги ҳам тасдиқланди + ПОСТЕР

Энг енгил вазн (57 кг.гача) тоифасида собиқ UFC чемпиони Дейвисон Фигейредунинг навбатдаги жанги расман ўз тасдиғини топди.

Аввал хабар берганимиздек, бразилиялик аралаш яккакураш устаси эквадорлик Марлон Верага қарши октагонга чиқади. Ушбу жанг 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight Night турнири доирасида бўлиб ўтади. Бу хабарни шахсан UFC раҳбари Дана Уайт тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Фигейреду ҳисобида 23 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг бор. У сўнгги жангини юбилей UFC 300 турнири доирасида Коди Гарбрандтга қарши ўтказиб, рақибини бўғиш усули эвазига мағлубиятга учратганди. Айни пайтда Дейвисон 2 та ғалабали серия билан келмоқда. 

Ўз ўрнида Марлон Вера сўнгги жангини чемпион Шон О'Мэллига қарши ўтказиб, рақибига имкониятни бой бериб қўйганди. Бу Шон учун реванш мақомидаги жанг эди. Уларнинг илк жангида Марлон ғалаба қозонган эди. Веранинг ММАдаги рекорди - 21 ғалаба, 9 мағлубият ва 1 дуранг. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг