UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 янв 16:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. UFC 300 турнири учун "фахрий"лар жанги эълон қилинди (Постер)

14 апрель куни Лас-Вегасдаги (АҚШ) "T-Mobile Arena"да UFC'нинг юбилей, 300-мусобақаси ўтказилади.

Бугун тонгда мусобақанинг навбатдаги жанглари эълон қилинди.

Улардан бири, енгил вазн тоифасида UFC'нинг фахрий жангчилари - Бобби Грин ва Жим Миллер тўқнашувидир. Улар ўртасидаги жанг прелим кард доирасида 3 раунд этиб белгиланган.

Қизиғи, бу улар ўртасида жанг ташкил қилиш учун тўртинчи уринишдир. Аммо UFC 300 турниридаги жанг улар учун ўзаро илк жанг бўлади.

Бундан ташқари, Миллернинг UFC 100 ва UFC 200 турнирларида ҳам жанг қилганини таъкидлаш лозим. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Бобби Грин UFC'да 24 та жанг ўтказиб, 12 та ғалаба, 10 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган, яна бир жанги эса ўтказилмаган, деб топилган. У сўнгги жангини 2023 йил декабрь ойида Жалин Тёрнерга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган эди.

40 ёшли Жим Миллер эса UFC'да 43 та жанг ўтказган ва 26 та ғалаба, 16 та мағлубият қайд этган. Унинг ҳам бир жанги ўтказилмаган, деб топилган. Миллер ўзининг охирги жангини 14 январь куни Габриель Бенитесга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг