UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. Хотамбек Бойназаров Octagon лигаси билан шартнома имзолади. Унинг илк жанги санаси ва рақиби маълум

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Хотамбек Бойзанаров (7-0-0) Қозоғистоннинг Octagon лигаси билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳамюртимизнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Бойназаров 23 декабрь куни Олма-Ота шаҳрида ўтказиладиган Octagon 53 мусобақаси доирасида жанг қилади. Хотамбекка ўша куни озарбайжонлик Эмин Шарипов (4-1-0) рақиблик қилади.

Шунингдек, Octagon 53 мусобақасида яна бир ўзбекистонлик жангчи - Анвар Абдуллаев чемпионлик камари учун жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, Хотамбек Бойназаров сўнгги жангини 2023 йил 26 август куни UAE Warriors 44 турнири доирасида франциялик Микаил Байрамга (6-3-0) қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг