UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 май 14:26
Янгиликлар

Тадбирлар

Расмийлар МОҚнинг ҳудудий вакиллари билан устувор режаларни муҳокама қилишди

Юртимизда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида Миллий Олимпия қўмитаси ҳузурида ҳудудий бўлимлар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти Республикамизнинг барча маъмурий ҳудудларидан келган вакиллар билан учрашди.

Учрашувда ҳудудларда Олимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир устувор вазифалар, уларнинг ижроси ва инфратузилмавий муаммолар муҳокама қилинди. Самимий муҳитда ўтган мулоқот давомида ҳар бир вакил ўз ҳудудида спорт инфратузилмасининг бугунги ҳолати, ўз олдига қўйган режа ва мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳудудлар фаолиятини кучайтиришда Хитой каби етакчи спорт давлатларининг тажрибасини ўрганиш, шу билан бирга, иқтидорли ёшларга ўз қобилиятларини намоён этиш учун имконият яратиш каби йўналишлардаги таклифларни илгари сурди.

Тадбир давомида ҳар бир ҳудудий бўлимнинг ишини самарали ташкил этиш, муаммо ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиш, шунингдек, уларни бартараф этиш механизмларини ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг