UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 фев 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия О’Мэллига қарши "қафас"га киришга розилик берди, Шон таклиф жавобини узоқ куттирмади

Бокс бўйича енгил вазн тоифаси WBC йўналишида собиқ вақтинчалик камар соҳиби Райан Гарсия ММА, яъни аралаш яккакурашда дебют қилиш истагини билдирди.

Гарсия UFC чемпиони Шон О’Мэлли билан жанг қилмоқчи.

"Мен Шон О’Мэлли билан UFC оқшомида жанг қилишга тайёрман. Лекин Дана, бунинг учун менга ҳақиқий чек ёзиб беришингга тўғри келади", - деди Гарсия.

UFC чемпиони бу чорловнинг жавобини узоқ куттирмади. 

"Мен сени бир неча дақиқа ичида йўқ қиламан", - деди О’Мэлли.

"Жуда яхши, камалаксоч, орани очиқ қилиш учун битта йўл бор. Дана, кел бу ишни амалга оширамиз", - дея фикрини давом эттирди Гарсия.

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Майамида ўтказиладиган UFC 299 турнирида Шон О’Мэлли ўз камарини Марлон Верадан ҳимоя қилади. Райан Гарсия эса 20 апрель куни енгил вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Девин Хейнига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби биринчи яримўрта вазнда WBC камарини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг