UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 июн 11:39
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги бош соврин ҳамда €2,550,000 кимга насиб этди?

Франция пойтахти Париж шаҳрида якунига етиб бораётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги баҳсларида чемпион аниқланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Коко Гофф дунёнинг биринчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. Биринчи сетни тай-брекда бой берган 21 ёшли Гофф камбэк қилишга муваффақ бўлди - 6/7(5), 6/2, 6/4.

Бу баҳсга қадар теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида тенглик эди - 5:5. Коко чемпионлик эвазига ҳисобда олдинга чиқиб ҳам олди. Икки соату 38 дақиқа давом этган баҳсда Гофф 3, Соболенко 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ғолибада кўпроқ бўлди - 8 га 6. Брейклар бўйича устунлик ҳам табиийки америкалик теннисчи томонида бўлди - 9 га 6! 

Шу тариқа, Гофф "Катта Дубулға" турнирларининг икки карра ғолибасига айланди. У US Open-2023 чемпиони ҳисобланади. Ўша финалда ҳам Коко Соболенкони мағлуб этганди. Гофф бу йилги мавсумдаги илк WTA совринини қўлга киритди. Чемпиолик унга 2000 рейтинг очкоси ҳамда 2 миллион 550 минг евро мукофот пули келтирди. Соболенко эса икки ҳафталик меҳнатидан 1300 очко ҳамда 1 миллион 275 минг евро пул ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг