UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36ХАНЧЖОУ-2022: 71 та медаль ортидаги рақамлар ва Ўзбекистоннинг спортдаги янги харитаси. Хитойда қандай тарих ёзган эдик? (Мутолаа учун) 0 09:05Гарcия - Бенн жанги чипталардан 8 млн доллардан ортиқ даромад келтирди 0 08:34Ислам Махачев: "Жонс допинг билан қўлга тушган – унинг серияси ҳақиқий эмас!" 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди + ВИДЕО 0 07:32US Open 2026. 5 500 000 $ учун кечган эркаклар ўртасидаги баҳсларда чемпион аниқланди 0 07:01Жавоҳир Синдаров сардорлигидаги жамоа шоҳсупада, Магнус чемпион бўла олмади! (+ФОТО) 0 19:58Тренд: Ўзбек дзюдочилари ўтган асрнинг 80-йилларида қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 19:27ЎФА терма жамоалар бўлимига очиқ савол: 2 та ўйин кам эмасми ёки яна "оқлар-кўклар"га қайтамизми? 0 18:56Хамзат Чимаев Пётр Ян билан келишмовчилиги бор-йўқлигига қатъий жавоб берди 0 18:25Махачев ММАдан кетганидан кейин ўз вазнида ким UFC чемпиони бўлишини айтди 0 17:54Challenge Samarkand-2026. Маҳоратли триатлончилар Самарқандда беллашмоқда 0 17:23Ёзда деярли 400 млн евродан воз кечган "Тоттенхэм" навбатдаги антирекордни янгилади 0 16:52Том Аспиналл UFC чемпионлик камаридан воз кечиши мумкин 0 16:21Хамзат Чимаев UFC`даги режалари ҳақида гапирди: жанг ёки операция 0 15:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда қайтди (32 та сурат) 0

16 дек 11:33
Янгиликлар

Теннис

WTA 2025 йилнинг энг яхши теннисчисини эълон қилди

Аёл теннисчилар ассоциацияси 2025 йилги мавсум якунларини сарҳисоб қилмоқда.

Ташкилот томонидан 2025 йилнинг энг яхши теннисчиси сифатида дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко эътироф этилди. Беларуслик теннис маликаси кетма-кет иккинчи марта йилнинг энг яхши теннисчиси деб топилди

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони, дунёнинг амалдаги биринчи рақамли теннисчиси Арина Соболенко "Йилнинг энг яхши теннисчиси" номинациясида WTA Player Awards мукофотига сазовор бўлди. 

Унга 2025 йилнинг энг яхши теннисчиси номи учун курашда польшалик Ига Свёнтек, америкалик Аманда Анисимова, Коко Гофф ва Мэдисон Киз, Қозоғистон вакиласи Елена Рибакина рақиблик қилди. Ғолиб халқаро теннис оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан аниқланган.

Маълумот учун, 2025 йилги мавсумда Соболенко US Open, Майами ва Мадриддаги WTA 1000, Брисбендаги WTA 500 тоифасига кирувчи турнирларда ғолиб бўлди. Шу билан бирга, Арина Австралия Очиқ чемпионати, Ролан Гаррос ва WTA Якуний турнирлари финалига чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг