UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 апр 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Россиялик Ронда" UFC промоушенида дебют қилади

Россиялик аралаш яккакураш маликаси Ирина Алексеева ўтган йилнинг август ойида дунёнинг энг кучли лигаси билан шартнома имзолаган эди.

Ниҳоят, UFC Иринага промоушендаги дебют жангини белгилади. Алексеева 29 апрель куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 223 турнири доирасида швейцариялик Стефани Эггерга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, "Россиялик Ронда" номи билан танилган 32 ёшли Ирина Алексеева ММАда 5 та жанг ўтказган бўлиб, 4 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган. Сўнгги жангини у 2021 йилнинг октябрь ойида Москвада ўтган Bellator 269 турнирида Стефани Лило Пейжга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Швейцариялик 34 ёшли Стефани Эггер эса ўтган йилнинг сентябрь ойида Айлин Пересни иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратганди. UFC Fight Night 223 турнирининг марказий жанги енгил вазн тоифасида россиялик Арман Царукян ҳамда бразилиялик Ренато Мойкано ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг