UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июн 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россиялик UFC маликасига рақиб берилди, жанг санаси ва манзил ҳам маълум

Бу ҳақида UFC промошенига яқин манбалар асосли хабарларга таянган ҳолда хабар беришди.

Аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаси вакиласи Виктория Дудакова 3 август куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC on ABC 7 турнирида навбатдаги жангини ўтказади. Россиялик 25 ёшли аралаш яккакураш устасига шу куни бразилиялик Жаклин Аморим рақиблик қилади.

Мағлубият нималигини билмай келаётган Дудакова ўтган йили UFC промоушенида иккита жанг ўтказиб, ҳар иккисида ҳам ғалаба қозонди. У аввалига Истела Нунесни техник нокаутга учратди, кейин эса Жин Ю Фрейни ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди. Шу йилнинг март ойида у Мелисса Гаттога қарши октагонга чиқиши керак эди. Аммо Вика жангга бир неча соат қолганида ўзини ёмон ҳис қилди ва шифокорлар тавсияси билан жанг бекор қилинди. 

Бразилиялик 28 ёшли Жаклин Аморим UFC промоушенида 3 та жанг ўтказган. Дебют жангида Сэм Хьюзга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берганди. Кейин эса Монтсеррат Руис ҳамда Кори МакКенни техник нокаутга учрата олди.

Эслатиб ўтамиз, UFC on ABC 7 турнирининг марказий жанги америкалик Кори Сэндхаген ҳамда россиялик Умар Нурмагомедов ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жанг даъвогарлик мақомида бўлиб, ғолиб чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг