UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 10:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рўзибоевнинг рақиби Олексейчук эмас. Ҳамюртимизга истиқболли UFC жангчиси берилгани айтилмоқда + ФОТО

17 август куни Америка Қўшма Штатларининг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида ММА бўйича UFC 319 турнири бўлиб ўтади.

Аввалроқ, ушбу турнир доирасида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоевнинг ҳам октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Манбалар спортчимизнинг польшалик Михал Олексейчук билан жанг қилиши бўйича маълумот тарқатганди.

Бироқ бугун тонгда ишончли инсайдерлар ва ММА нашрлари Нурсултоннинг бошқа спортчи билан баҳс олиб бориши ҳақида хабар берди. Унга кўра, Нурсултон Рўзибоев UFC 319 турнири доирасида америкалик Брайан Баттл билан тўқнаш келади. Нурсултоннинг ўзи ҳам Instagram саҳифаси орқали бу янгиликни улашди.

Ҳозирча ушбу жанг турнирнинг прелим кардига жойлаштирилган.

Маълумот учун, Андижонда туғилган Рўзибоев фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, 36 ғалаба, 9 мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. У билан тенгдош, The Ultimate Fighter 29 шоусининг ғолиби Брайан Баттл ҳисобида эса 12 ғалаба ва 2 мағлубият бор. У сўнгги тўртта жангининг барчасида рақибларидан устун келган.

UFC 319 турнирининг марказий жанги ўрта вазн чемпиони Дрикюс Дю Плесси ҳамда даъвогар Хамзат Чимаев ўртасида кечади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг