UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 апр 09:28
Янгиликлар

Шахмат

“Sahibkiran Cup 2023” III халқаро турнирининг ғолиб ва совриндорлари маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

14-20 апрель кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “Sahibkiran Cup 2023” III Халқаро турнири бўлиб ўтди.

Умумий соврин жамғармаси 20 минг АҚШ доллари бўлган нуфузли турнирда 13 та давлатдан 164 нафар шахматчи иштирок этди. Сўнгги кун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди.

Биринчи ўрин қозоғистонлик Алишер Сулейменовга насиб этди. У 9 имкониятдан 7 очко билан якка пешқадам бўлди. Иккинчи ўринни Платон Галперин (Украина) эгаллади. Унинг ҳисобида 6,5 очко бор. Кучли учликда озарбойжонлик шахматчи Вугар Расулов ҳам 6,5 очко билан мусобақани тугатди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Нилуфар Ёқуббоевага тенг келадигани топилмади. Ғолиб ва совриндор бўлганлар орасида Умида Омонова, Муҳаммадзоҳид Суяров, Олмос Раҳматуллаев, Владимир Егин, Ҳумоюн Бекмуратов каби иқтидорли шахматчилар бор.

Ташкилотчилар томонидан таъсис этилган пул мукофотлари, сертификат ҳамда медаллар ғолиб ва совриндорларга тантанали суратда топширилди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг