UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 15:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Саиджамшид Жафаров Ўзбекистон чемпионатидан сўнг Дубайдаги "IBA Champions Night" оқшомида жанг қилади, рақиб - Жаҳон чемпиони

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича "IBA Champions Night" турнирининг навбатдаги оқшоми ўтказилади.

Мусобақанинг марказий жангида россиялик Олимпиада чемпиони Альберт Батиргазиев уч карра Жаҳон чемпиони, Куба вакили Лазаро Альварес билан тўқнаш келади. 10 раундлик жанг енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун ўтказилади.

Эътиборлиси, ушбу мусобақа доирасида ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтарилади. Ҳамюртимизга ўша куни япониялик Жаҳон чемпиони ҳамда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ғолиби Севон Оказава рақиблик қилади.

Қизиғи, Саиджамшид БААда ташкил этилган ўтган йилги "Чемпионлар оқшоми"да ҳам жанг қилган эди. Жафаров билан биргаликда ўша мусобақада яна бир боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳам рингга чиқиб, ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, Саиджамшид Жафаров шу кунларда Тошкентда давом этаётган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмоқда. У кеча илк жангини Мангуберди Абдурасуловга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг