UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 10:54
Янгиликлар

Шахмат

Шамсиддин Воҳидов Марказий Осиё дербисида муҳим ғалабага эришди ва бугун у чемпионлик учун ўйнайди!

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнирда 9-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ўтказилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона суряпти ва унда ҳамюртларимиз пешқадамлик қилишмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган бўлиб, у 9-турда оқ доналарда асосий таъқибчиларидан бири сингапурлик Тин Цзинъяо (2597)ни мағлубиятга учратди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди ва чемпионлик учун яхшигина имкониятни эга бўлиб олди. У бу сафар қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи билан бир хил очко тўплаган туркманистонлик Сапармират Атабаевни таслим эта олди.  

Ёш шахматимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) ҳам мусобақада муваффақиятли одимлаяпти. У оқ доналарда турнирнинг тўртинчи тартиб рақамли шахматчиси, ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Мендонка (2643)ни мағлубиятга учратди. Чемпионлик учун курашаётган венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) бу турда ҳиндистонлик гроссмейстер Пураник Абҳиманю (2636) билан дуранг ўйнади.  

Ҳамюртимиз Алмас Раҳматуллаев (2413) ҳиндистонлик гроссмейстер Адитя Миттал билан муросага келди. Муҳаммадзоҳид Суяров (2474) тожикистонлик Мустафохўжа Ҳусенходжаевни таслим этди. Гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2525) ўзбек дербисида Баҳром Бахриллаев (2386)ни юта олмади. Муҳиддин Мадаминов (2550) ҳинд шахматчиси Этан Вазни енгди. Гроссмейстерларимиз Марат Жумаев (2352) ва Ортиқ Ниғматов (2501) бу турда ўз учрашувларини дуранг билан якунлашди. 

Сўнгги тур олдидан Ниҳал Сарин 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Уч шахматчи - Санан Сюгиров, Пураник Абҳиманю ва Шамсиддин Воҳидов 7 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида Топ-4`ликдан жой олишган. Сюгиров қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўққиз иштирокчи 6,5 очкодан тўплаган. Улар орасида ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бегмуратов ва Алмас Раҳматуллаев ҳам бор. 

Бугун сўнгги 10-тур учрашувлари ўтказилади. Биринчи тахтада Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда пешқадам Ниҳал Саринга қарши чемпионлик учун баҳс олиб боради. Шамсиддин ғалаба қозонган тақдирда мусобақа чемпионига айланиши мумкин. Ҳумоюн Бегмуратов қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Адҳибан билан ўйнайди. Ғалаба қозона олса, у ҳам совринли ўринлардан бирини эгаллаши мумкин. Бугунги сўнгги 10-тур учрашувлари ҳам соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг