UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 авг 12:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шара Буллетнинг навбатдаги жанги, санаси ва манзили маълум

Россиялик аралаш яккакураш устаси Шарабутдин Магомедовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди.

Ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Шара Буллет 26 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этилаётган UFC 308 турнири доирасида арманистонлик Армен Петросянга қарши октанонга кўтарилади.

Шарабутдин Магомедов шу ой айнан Абу-Дабида ўтган UFC on ABC 7 турнирида польшалик Михал Олексийчукни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Бу унинг UFC промоушенида қўлга киритган учинчи ғалабаси бўлганди. 

Армен Петросян эса аксинча, шу йилнинг февраль ойида Родольфо Виейрага ютқазиб қўйганди. Бразилиялик аралаш яккакураш устаси биринчи раунднинг ўзида учбурчак усулида рақибини бўғибқўйганди.

Эслатиб ўтамиз, UFC 308 турнирининг марказий жанги ярименгил вазнда амалдаги дивизион чемпиони Илия Топурия ҳамда ушбу камарнинг собиқ чемпиони Макс Холлоуэй ўртасида бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг