UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 23:12
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Отабек Умаров эса 1-вице президент!

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг навбатдаги 41-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Бош Ассамблея аъзолари, шунингдек, федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари иштирок этишди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбариятининг таркиби қайта шакллантириб олинди.

Тадбирни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди ва МОҚ низомига асосан ҳар бир Олимпия циклида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раҳбарияти таркиби қайта шакллантириб олиниши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Қайд этиш жоиз, Президентимиз 2022 йил 23 май куни Спорт вазири Адҳам Икрамовга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича топшириқ берган эдилар. Шу боис, Адҳам Илҳамович Бош Ассамблея аввалида ортда қолган Олимпия циклида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Тадбирда сўз олган Бош вазир қўлга киритилган ютуқлар ҳақида тўхталар экан, тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар, кутилган натижани қайд этмаган федерациялар хусусида танқидий фикр билдирди.

Шундан сўнг кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди. Даставвал, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди. Абдулла Нигматович ушбу лавозим учун номзод ҳақида тўхталар экан, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш лозимлиги, мамлакатимизнинг кўп минг сонли олимпия оиласи, спортчи ва мураббийларнинг илтимосини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромонович номзодини илгари сурди. Номзод барча делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди ва Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Шунингдек, Қўмита раисининг ўринбосарлари таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга мувофиқ, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров МОҚ раисининг биринчи ўринбосари, Ойбек Касимов Бош котиб ва Шерзод Ташматов раис ўринбосари лавозимига сайланишди. Тадбир давомида Қўмитанинг янгиланган устави ҳам тасдиқлаб одинди. Шунинг билан, МОҚнинг 41-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг