UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 19:53
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат: Йигитларимизда йирик ғалаба, қизларимиз эса...

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Эркаклар терма жамоамизга иккинчи турда Фарер Ороллари вакиллари рақиблик қилишди. Мазкур қарама-қаршиликда Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдоров, Жавоҳир Воҳидов каби гроссмейстерларимиз дона суришди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди - 4:0!

Қизларимизга эса етакчи АҚШ терма жамоаси вакилалари рўбарў келдилар. Нилуфар Якуббоева, Умида Омонова, Афрўза Ҳамдамова ва Маржона Маликовадан ташкил топган таркибимиз афсуски 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қизларимиз сафида ягона ғалабани Умида Омонова қўлга киритди. У ўзидан анча тажрибали бўлган рақибаси Йип Кариссаникидан устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ сафида ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам дона суради. Аммо, у Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этмади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг