UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 янв 21:23
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимизга эътибор ошмоқда + ФОТО

Яхши биласиз, мамлакатимизда спортга, ҳусусан шахматга ҳам эътибор сўнгги йилларда ошди.

Шахмат спортини ривожлантиришга шахсан мамлакатимиз раҳбари томонидан эътибор қаратилмоқда. Бунга жавобан шахматчиларимиз ҳам жаҳон ареналарида сезиларли ютуқларга эришиб келишмоқда. 

Бугун пойтахтимизда шахматчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, BMB Trade Group компанияси кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, шахматчиларимиз Умида Омонова ва Ҳумоюн Бекмуродов, ОАВ ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида эндиликда шахматчиларимиз Умида Омонова ва Ҳумоюн Бекмуродовга BMB Trade Group компанияси томонидан ҳомийлик қилиниши ҳақида маълум қилинди.

"Ҳар икки шахматчимизнинг ҳам истиқболи бор. Айни пайтда мамлакатимизда 27 нафар гроссмейстер бор. Яқин йилларда улар сонини янада оширамиз. Умида ва Ҳумоюн ҳозирча гроссмейстер эмас. Аммо тўғри йўналтирилган "инвестиция" эвазига уларни 3-4 йил ичида жаҳоннинг топ шахматчилари қаторида кўришимиз мумкин.

Яқин орада бошқа шахматчиларимизга ҳам мана шундай ҳомийлар бириктирилиши режаси бор", - деди Алишер Саъдуллаев тадбир давомида.

Ўз навбатида шахматчилар бундай эътибордан хурсанд эканликларини қайд этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг