UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 11:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковга PFL Лигасида сўнгги жанг берилди

Яримоғир вазнда собиқ Bellator чемпиони Вадим Немковнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси учун бу PFL Лигасидаги шартнома бўйича сўнгги жанг бўлади. Келишув якунига етиши билан у бошқа Лигалар, хусусан UFC билан музокара қилиши мумкин бўлади. 

"Ҳозир кўнглим жанг истаяпти. Сана, манзил ва рақиб бор. Расмий тасдиқлов бўлмагунига қадар, рақибимнинг кимлигини айта олмайман. Бор эътиборим шартнома бўйича сўнгги жангимга қаратилган. Кейин бошқа лигаларга ўтиш ҳақида ўйласам бўлади", – деди Немков. 

Хабарда айтилишича, Вадим Немков 25 январь куни Дубай шаҳрида ўтказиладиган PFL турнирида октагонга чиқади. У шу йилнинг февраль ойида Ар-Риёдда ўтган PFL ва Bellator промоушенларининг қўшма турнирида оғир вазн тоифасида муваффақиятли дебют қилганди. Ўшанда Вадим иккинчи раундда собиқ PFL чемпиони Бруно Каппелоззани учбурчак усули билан муддатидан аввал мағлуб этган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг