UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 ноя 16:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сўнгги жангида Мадримовни ютган Ортис ўзи сингари мағлубияти йўқ боксчига қарши WBC камари учун рингга чиқади (ВИДЕО)

Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Техас штати Форт-Уэрт шаҳридаги "Dickies Arena"да профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBC чемпионлик камари учун кечади. Унда ушбу камарнинг эгаси кичик Вержил Ортис ўзи сингари мағлубият нималигини билмай келаётган Эриксон Люблинга қарши рингга кўтарилади. 

Бугун боксчилар расмий тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Ортис тарозида рақибидан 100 грамм енгилроқ чиқди - 69,8 кг. Эриксон Любин 69,9 кг вазн қайд этди. Ҳар икки боксчи белгиланган вазн меъёрини бажарди. 


Турнирнинг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги, яъни co-main event`да америкалик суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг.гача) вакиллари Дариус Фулгум ва Дэвид Стивенс ўзаро тўқнаш келади. Фулгума — 76,1 кг; Стивенса — 76,2 кг вазн кўрсатди.

Яна бир жанг биринчи оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Унда швециялик Робин Сафар (90,6 кг) ва америкалик Дирик Миллер (89,6 кг) ўзаро рингни иккига бўлишади. Ҳар икки боксчи профессионал фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг