UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

09 ноя 10:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вержил Ортис - Эриксон Любин: UFC`даги нокаутлар боксда ҳам давом этди

Ҳозиргина мағлубият нималигини билмай келаётган икки боксчи - биринчи ўрта вазнда вақтинчалик WBC чемпиони Вержил Ортис ҳамда IBF рейтинги пешқадами бўлиб келган Эриксон Любин ўртасидаги жанг якунига етди.

АҚШнинг Техас штати Форт-Уэрт шаҳридаги "Dickies Arena"да ўтган профессионал бокс турнирининг асосий жанги бироз кутилмаганда муддатидан аввал якунига етди. Любин Ортисга қарши жанг учун IBF камари учун рингга чиқишдан воз кечганди. Иккинчи раундда Вержил ўнг қўлда берилган кучли зарбалар эвазига Любинни мувозанатдан чиқарди. Рефери бу вазиятда жангни тўхтатишга қарор қилди. 

Бундан аввалги жангида ҳамюртимиз Исроил Мадримовни 12 раунд якунларига кўра очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонган америкалик 27 ёшли Ортис айни пайтда биринчи ўрта вазн тоифаси The Ring рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. У рейтингда ўз вазнидаги қолган барча йўналиш чемпионларини ортда қолдирган. 

Бугунги жанг якунланганидан кейин ушбу вазнда вақтинчалик WBA чемпиони Жейрон Эннис рингга кўтарилиб, келаси йили Ортис билан жанг қилишга рози эканини билдирди. 

Бугунги бокс оқшомининг аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги кутилмаганда дуранг натижа билан якунланди. Иккинчи ўрта вазн вакиллари Дариуш Фулджам ва Дэвид Стивенс 10 раунд давомида тенг жанг намойиш этишди. Ҳакамлар жанг якунида 95-95, 95-95, 96-94 ҳисобини қайд этишди. Иккала боксчи ҳам аввалги жангларида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевга ютқазганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг