UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 12:58
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт мактабалари оммавийлик ва баркамолликка хизмат қилади

Теглар :  БЎСМЧирчиқ
Ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилиши, уларни маънавий ҳамда жисмоний комиликка интилишини шакллантириш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Бу борада юртимизда фаолият юритаётган спорт мактабларининг мураббийларига яна ҳам катта масъулият юкланади. 

Хусусан, бугун биз сўз юритмоқчи бўлганимиз - Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ шаҳар спорт мактабида ҳам 2301 нафар ўғил-қизлар дзюдо, бокс, юнон-рум кураши, қиличбозлик, баскетбол, волейбол, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, таэквондо, велоспорт (МТБ), стол тенниси, оғир атлетика, енгил атлетика, қояни забт этиш, велоспорт (шоссе), турон якка кураши, кураш, белбоғли кураш, шахмат, самбо, бел олиш ва уч кураш, каратэ (ВКФ), пара қиличбозлик ва пара шахмат спорт турлари бўйича 81 нафар малакали тренерлар қўл остида мунтазам машғулотларга киришган.

Машғулотларга зўр бераётган спортчи-ўқувчиларнинг мусобақалардаги натижаларини ҳам эътирофга сазовор дейиш мумкин. Миравоз Мирсадиков, Мунир Айтматов, Лайло Давлетярова (енгил атлетика), Саидбек Жеенбаев (қиличбозлик), Шаҳзода Шермуҳаммедова (шахмат), Акмал Жуманиёзов (қояни забт этиш), Иқбол Исаев (белбоғли кураш), Абдурауф Якубов (юнон-рум кураши), Абдулазиз Очилов (турон якка кураши), Хуршид Нурбоев (бокс), Абдулла Абдуқаюмов (каратэ ВКФ) сингари тренерлар қўл остида шуғулланиб келаётган ўғил-қизлар республика ва халқаро мусобақаларда ёрқин ғалабаларга эга чиқаётгани бор гап.

Кўпчилик спорт мутахассисларига яхши маълум, Чирчиқ спорт мактаби тарбияланувчилари аввалдан вилоят ва республика мусобақаларида ҳамиша кучли учталикда қайд этилади. Бу анъанани давом эттириш учун спорт мактаби раҳбарияти ва тренерлари бор билим ва тажрибаларини ишга солишяпти.

Шунингдек, спорт мактаби директори Суҳроб Султонов бошчилигида устоз-мураббийлар Чирчиқ шаҳрининг барча маҳаллалари кесимида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасидаги оммавий спорт мусобақаларини юқори савияда ўтишида ҳам кўмакчи бўлишмоқда.

Спорт мактаби тарбияланувчиларининг ўзлари танлаган спорт турига қизиқишини ошириш, спортда юқори чўққиларни забт этишда мустаҳкам иродани шакллантириш мақсадида номдор спортчилар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш одат тусини олган.

Жумладан, яқинда ёш таэквондочилар учун халқаро тоифадаги спорт устаси, кўп карра халқаро мусобақалар ғолиби, “Токио-2020” иштирокчиси, “Конья-2021” Ислом бирдамлиги ўйинлари олтин медали соҳибаси Светлана Осипова маҳорат дарсларини ўтказди.

Профессионал спортчиларнинг бу каби маҳорат сабоқларини спорт мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириши анъанага айланган.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги барча спорт таълим муассасаларидаги каби Чирчиқ спорт мактабининг спортчи ўғил-қизлари ҳам бугун муносиб шарт-шароитлардан оқилона фойдалиниб, устозлари этагидан маҳкам тутиб, ўз саломатликларини янада мустаҳкамлаш ва маҳоратларини ошириб, чемпионлик сари қадам ташлаётгани айни ҳақиқат.  

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг