UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 май 19:09
Янгиликлар

Кураш

Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги мажлислар залида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро мураббийлик семинарининг расмий очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси сспорт вазири, Халқаро Кураш ассоциацияси биринчи вице-президенти Адҳам Икрамов иштирок этди.

- Биз Беш ташаббус олимпиядасига курашни ҳам киритганимизда, очиғи иштирокчилар кам бўлишидан ҳавотир олгандик. Лекин мусобақалар давомида шуни кўрдик-ки, унда 280 мингдан ошиқ курашчилар иштирок этишди.

Бу ҳаммаси ҳаваскор спортчилар. Чунки Беш ташаббус олипиядаси оммавий спортни тарғиб қилувчи бутун мамлакат бўйлаб ўтказиладиган мусобақа. Унда профессионал спортчилар иштирок этмайди. Мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларидан 300 минга яқин курашчи ғолиблик учун гиламга чиқди.

Яна бир мисолни айтиб ўтмоқчиман. Ўтган йили Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик курашчилар 4 та олтин 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишганди. Бу давлатимиз медаллар жамланмасидаги энг катта улушдир.

Ўзбекистон ҳукумати шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши билан Курашнинг янги даври бошланган.

Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан жуда кўплаб мусобақалар, тадбирлар ва семинарлар ўтказиб келинмоқда. Курашни оммалаштириш янада ривожлантириш йўлида аниқ мақсадлар ва режаларимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг