UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июл 17:53
Янгиликлар

Паралимпия

Спорт вазирлигида паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга бағишланган тақдимот бўлиб ўтди

Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирокида ўтказилган тақдимотда Паралимпия ҳаракатини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган Президент қарори лойиҳаси муҳокама қилинди.

Асосий эътибор "Лос-Анжелес 2028" Паралимпия ўйинларига тайёргарлик, спорт турларини кенгайтириш ва спортчиларни самарали тайёрлашга қаратилди.

Шунингдек, қурилаётган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида паралимпия тизимини шакллантириш, адаптив спорт турлари учун алоҳида шароит яратиш, инклюзив машғулот жараёнларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Ҳозирда Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, шаҳарча ҳудудида параспортчилар учун 400 ўринли ётоқхона қурилиши олиб борилмоқда.

Тадбир давомида 2027-йилда юртимизда Пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур мусобақа Паралимпия ўйинлари учун лицензия берувчи аҳамиятга эга бўлиб, унинг ўтказилиши "Лос-Анжелес 2028" паралимпия ўйинларига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг