UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июн 18:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Спортни ривожлантириш вазири ўзбек боксида иш бошлаган кубалик мутахассис билан учрашди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов Куба давлатидан келган бокс бўйича халқаро даражадаги мураббий, профессор Карлос Иван Фуэнтос Вилануева билан учрашди.

Учрашув давомида спортнинг бокс тури бўйича Куба тажрибасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий спортчилар маҳоратини ошириш, спорт мураббийларининг тажрибасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан халқаро мураббий томонидан Республикада фаолият юритаётган бокс мактабларини ўрганиш, машғулотларда иштирок этиш истаги борлигини маълум қилди.


Шу ўринда Куба бокси ҳақида. Куба бокси ҳаваскор бокс оламида етакчилардан бири ҳисобланади. Ўн тўртта Олимпиада ўйинларида кубалик боксчилар 41 та медални қўлга киритишган бўлиб, шундан: олтин — 23 та; кумуш — 13 та; бронза – 5 тани ташкил қилади. Бу Олимпиаданинг юз йиллик тарихида медаль соҳиблари ва Олимпия ўйинлари совриндорларига эга бўлган 61 давлат орасида бешинчи кўрсаткичдир. Олтин медаллар сони бўйича кубалик боксчилар дунёда иккинчи ўринни эгаллашган.

Шунингдек, учрашув давомида, вилоятлардаги спорт мактабларида спортнинг бокс тури билан шуғулланиб келаётган спортчиларнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёргарликларини оширишда хорижий тажриба муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Халқаро даражадаги мураббий, профессор Карлос Иван Фуэнтос Вилануева яқин кунларда Қашқадарё вилоятига бориши ва спорт мактабларини кўздан кечиришни режалаштирганини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг