UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 окт 16:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Суд жангига 18 кун қолган Жон Жонс иши юзасидан якуний қарорини эълон қилди

Теглар :  UFCЖон Жонс
Антидопинг агентлиги ходимасига ҳужум қилган оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонснинг иши судга оширилганди.

Жонс шу йилнинг 30 март куни тонг саҳар соат 4 да уйига келган антидопинг ходимасининг телефонини олиб қўйиб, уни ҳақорат қилганди. Камига мажбуриятларини бажаришдан бош тортган америкалик аралаш яккакураш устасининг бу қилмиши судга оширилган эди.  

Чемпионнинг бу ҳатти-ҳаракатлари бир йилгача озодликдан маҳрум этиш ва минг доллар миқдоридаги жаримага сабаб бўлиши айтилганди. Лекин якунда суд Жонсдан барча айбловларни олиб ташлади. Аммо бир шарт билан. У қўполлиги ва асабларини жиловлай олмаслиги бўйича тўрт соатлик мажбурий курсда "даволанади". 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Жон Жонс 16 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган UFC 309 турнирида дивизионнинг собиқ чемпиони Стипе Миочичга қарши октагонга чиқади. Бу жанг Жон учун фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг