UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 май 14:41
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов қачон ғалаба қозонади?

Шу кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳри классик шахмат бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилмоқда.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб умумий сумманинг 100 000 долларига эга бўлади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб бормоқда. 

Ортда қолган бешта тур учрашувида гроссмейстеримиз ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Шу кунгача 3 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган шахматчимиз кеча 5-турда руминиялик Богдан-Даниэл Дик билан муросага келди. Бешинчи турнинг қолган партиялари ҳам дуранг натижа билан якунига етди. 

Бугун Абдусатторов 6-турда қора доналарда франциялик Максим Вашье Лагравга қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида Лаграв 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўриндаги Фабиано Каруана ҳисобида ҳам 3 очко бор.

Нодирбек Абдусатторов, Ян-Кшиштоф Дуда ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу ҳисобида 2 тадан очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг