UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 дек 09:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Супероғир вазнли Энтони Жошуани вазн ташлашга мажбур қилишди. Нега?

Эртага ўтказиладиган бокс оқшомининг асосий воқеаси блогер-боксчи Жейк Пол ва супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлди.

Жанг расман супероғир вазн тоифасида ўтказилаётганига қарамай, шартномада унга 245 фунт (111,13 кг) чеклов қўйилганди. Энтони Жошуа 243,4 фунт (110,4 кг) натижа кўрсатиб, ушбу кўрсаткични муваффақиятли уддалади. Бу унинг 2021 йилда Александр Усикка қарши биринчи жангидан бери энг кичик вазнидир (ўша пайтда инглизнинг вазни 108,9 кг бўлган).

Жейк Пол ушбу жангга 98,25 кг (216 фунт) вазн билан чиқади. Бу ўтган йилги Майк Тайсонга қарши жангдан камроқ вазн, ўшанда Пол 103,1 кг тош босганди.

Эслатиб ўтамиз, Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўртасидаги жанг эртага тонг саҳарда АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг