UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 окт 15:04
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочи Жаҳонгир Худойбердиев Жаҳон чемпионати совриндорига айланди!

Уси шаҳри мезбонлигидаги катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида илк медалимизга эга чиқдик.

Терма жамоамизнинг -54 кг вазн тоифасидаги аъзоси Жаҳонгир Худойбердиев турнир ярим финалига қадар етиб бориб, финал йўлида Корея Республикаси вакили Сьё Ёнсу билан баҳс олиб борди.

Шиддатли кечган баҳсда таэквондо ватани вакилига имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, Жаҳонгир Худойбердиев терма жамоамиз ҳисобига Жаҳон чемпионатининг бронза медалини тақдим этди.

Шу тариқа, ёш спортчимиз Жаҳонгир Худойбердиев фаолиятида илк бор Жаҳон чемпионати совриндорига айланди. Бу терма жамоамизнинг Уси-2025 Жаҳон чемпионатидаги дастлабки медали ҳисобланади. Мусобақа давом этади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг