UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июл 20:00
Янгиликлар

Таэквондо

Таэквондочи Нажмиддин Қосимхожиев делегациямиз ҳисобига навбатдаги Универсиада медалини келтирди

Эссен шаҳри мезбонлигидаги Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинлари таэквондочиларимиз учун омадли давом этмоқда.

Терма жамоамизнинг 74 кг вазн тоифасидаги талаба таэквондочиси Нажмиддин Қосимхожиев нуфузли комплекс турнирнинг бронза медалига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз ярим финал босқичида бразилиялик рақиби Винисиус Ассисга имкониятни бой берганига қарамай, Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медални тақдим этди.

Қосимхожиевнинг ушбу натижаси орқали Ўзбекистон таэквондо термасининг мусобақа доирасидаги медаллари сони 3 тага етди. Аввалроқ, Мадина Мирабзалова ҳамда Шамсиддин Қурбонов ҳам учинчи натижани қайд этганди.

Маълумот учун, 20 яшар Нажмиддин Ченгду-2021 Универсиадасида ҳам бронза медалини қўлга киритган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг