UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 май 19:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Таниқли мураббий Фьюри-Усик жанги ҳақида: "У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган" (Мутолаа учун)

Хабарингиз бор, 18 май куни Ар-Риёдда катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий баҳсида Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўзаро кураш олиб борди. 12 раунд тўлиқ давом этган жангда украиналик боксчи ҳакамларнинг айри қарори эвазига ғалабани қўлга киритди. Жангдан сўнг россиялик таниқли мураббий Виталий Сланов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг ҳақида нима дея оласиз? У сизнинг умидларингизни оқладими? 

— Беллашув бунчалик қизиқарли бўлишини кутмагандим. Бу анча зерикарли бўлади деб ўйлагандим. Жанг давомида улар тезликни оширишди, баъзи дақиқаларда Фьюри чаққон эди. 8-раундгача у яққол ғалаба қозонаётганди. 


— Кейин нима бўлди? 

— Фьюри катта бола. Тайсон ҳеч қачон бундай чаққон боксчи билан жанг ўтказмаган. Усик - буюк уста. У ютқазаётганини кўриб, тезликни оширди. Фьюри бўлса диққатни жамлаш ва назоратни йўқотди. Менимча, тўқнашувдан кейин ҳеч ким судга бермади. Ваҳоланки, ҳакамлар ғалабани Тайсонга беришганида, баъзилар баҳслашишарди, лекин охир-оқибат буни қабул қилишарди. Александрга ғолиблик иккита ёрқин раунд сабабли берилди. Агар улар бўлмаганида Усик ғолиб бўлмаган бўларди. Бироқ ҳаммаси адолатли тарзда бўлиб ўтди. 

— 8-раундда бурун синиши муҳим дақиқалардан бири бўлдими? 

— Балки бу ҳам роль ўйнагандир. Шундан кейин у ўзини қандай ҳис қилганини билмаймиз. Усикда бир марталик кучли зарба йўқ. Фьюри кўп нарсаниушлаб турмайди. У кучли иродали, лекин кўп зарбани ушлаб туролмайди. У енгил вазнли Каннингем ва жисмонан баққуват бўлган Нганнудан йиқилгани ёдингизда бўлса керак.  

— Нокдаун пайтида Тайсоннинг оёққа турганига жуда ҳайрон бўлдингизми? 

— Усикнинг ҳеч қандай зарбаси йўқ. Унинг жангни эрта якунлаш нияти йўқ эди. Катта эҳтимол билан, агар украиннинг ўрнида Уайлдер ёки Жошуа бўлганида зерикарли нокаут кўрган бўлардик. Муҳим палла айнан ўша вазиятда содир бўлди, у жангни ўзи томонга оғдира олди. Бизнинг қўлимиздан фақат қарсак чалиш келади. Барча гап-сўзларга қарамасдан, Тайсон жасур йигит бўлиб қолаверади. 

— Тайсоннинг омма олдида чиқиши ва ғайриоддий ҳаракатлари қанчалик ўринли эди? 

— Бу унинг услуби. У буни кўп марта қилган. Фьюри шундай қилиб рақибини ақлдан оздиради. Унинг қўллари узунлиги боис уриш қийин. 

— Усик ринг марказида яхшироқ ҳаракат қилдими? 

— Усик одатдагидек ўз ишини бажарди. Ғазаб ҳеч қачон ғалаба учун асос бўлмайди. Жангдан кейинги нутқини тугатгач, у Усик томон югуриб келиши мени ҳайратда қолдирди. 

— Охирги раундларда Тайсон кўпроқ клинчга кириши керак эди. Нега бу содир бўлмади? 

— Балки, кучи етмагандир ёки у очколар бўйича курашда ғалаба қозоняпман деб ўйлагандир. 8 ва 9-раундларда схема кесқин ўзгариб кетди. Биз воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмагандик.

— Реванш жанги олдидан тактикани ўзгартиришга уруниб кўриш керакми? 

— Мураббийлар штаби қарор қилади. Аммо улар бирор нарсани ўзгартирса ҳам, жанг унинг шартларини белгилайди. Даҳшатли апрекотдан кейин, нима бўлганини кўрдингиз. Аммо мен кечанинг энг яхши жанги совринини Жей Опетайя ва Майрис Бриедисга берган бўлардим. 

— Фьюри катта эканлиги боис кичикроқ рақиб билан ишлаш қийин бўлмадими? 

— У олдин бундай рақиблар билан бокс тушмаган. Усик - у жуда тез ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган спортчи. Алекснинг яхши ҳаваскор бокс тажрибаси мавжуд. Тайсон ушбу баҳсда кучсиз эмасди, балки Усик яхши тайёргарлик кўрганди. 

— Реванш кузда бўлиб қолиши мумкинми? 

— Нимага йўқ? Беллашув орда қолганига энди саноқли кунлар бўлди. Ҳамма нарса хоҳиш ва ким қандай ёндашишига боғлиқ. Биринчи жанг мени ҳайратда қолдирди ва хурсанд қилди. Реванш ундан яхшироқ бўлади деган умиддаман.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг