UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 дек 14:28
Янгиликлар

Дзюдо

Tashkent Grand Slam 2025 аренаси кўздан кечирилди

Теглар :  Tashkent Grand Slam 2025
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг 2025 йилги мавсум тақвим режасидан ўрин олган ҳисоб бўйича учинчи мусобақасига пойтахтимиз мезбонлик қилади.

Аниқоғи, 28 февраль - 2 март кунлари Тошкент шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади. Уч кун давом этадиган нуфузли мусобақа "Юнусобод" спорт мажмуасида ташкил этилади. 

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) етакчи мутахассиси Абдулла Муродов Ўзбекистон дзюдо федерацияси бош котиби Азиз Собиров, федерация раиси маслаҳатчиси Ксения Гулямова ва бошқа масъуллар бошчилигида "Юнусобод" спорт мажмуасини кўздан кечиришди. Абдулла Муродов дзюдочилар, реферилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, мухлислар учун яратиладиган шароитлар юзасидан ўз тавсияларини берди.       

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Tashkent Grand Slam турнири 1-3 март кунлари ўтказилган ва унда дунёнинг 68 давлатидан жами 495 нафар дзюдочи медаллар ҳамда Олимпиада йўлидаги рейтинг очколари учун татамига чиқишганди. Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Франция ва Япониядан кейин 3-ўринни эгаллаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг