UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 янв 11:35
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess. Абдусатторовда дуранг, Якуббоев 16 ёшли рақибига ютқазди ФОТО + ЖАДВАЛ

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси давом этмоқда.

Кеча ўтказилган 7-турда "Мастерс" гуруҳида пешқадамлик қилиб келган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Нидерландиянинг биринчи рақамли шахматчиси Аниш Гири билан муросага келди. Абдусатторовнинг очко йўқотишидан Гукеш Доммараджу унумли фойдаланиб қолди. Амалдаги жаҳон чемпиони оқ доналарда ҳамюрти Пентала Ҳарикришнани мағлубиятга учратди. Яна бир ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандҳа эса мезбон шахматчи Йорден Ван Форест билан дуранг ўйнади. 

Гукеш кечаги ғалабаси эвазига очколарини 5 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамликни ўз қўлига олди. Доммараджу 6-турда Нодирбекка қарши кечган 7 соатлик партиядан мағлубиятдан қочиб кетганди. Абдусатторов 5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, 5 очкога эга Рамешбабу кучли учликка якун ясаган. Бу уч шахматчи ҳали мағлубиятга учрамаган. Хитойлик Вей И эса 7 та партиянинг барчасида рақиблари билан дуранг қайд этган. 

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) эса 7-турда қора доналарда мағлубият аламини тотиб кўрди. У туркиялик 16 яшар иқтидор эгаси Эдиз Гурелга имкониятни бой берди. Бу Якуббоевнинг мусобақадаги учинчи мағлубияти бўлди. Нодирбек 7 имкониятдан 3 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 10-поғонани банд этган. Чехиялик Ван Нгуен ва нидерландиялик Эрвин Л`ами 5 тадан очко тўплаб, "Челленжер" гуруҳида қўшҳокимлик қилишяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг