UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 янв 07:36
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess. Абдусатторовда муҳим ғалаба, Гукеш ҳам тўхтамаяпти, Якуббоевда дуранг (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси давом этмоқда.

Кеча ўтказилган 10-турда "Мастерс" гуруҳи пешқадамлари сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўйнаб, сербиялик Алексей Саранага мусобақадаги илк мағлубиятни тақдим этди. Абдусатторов бу ғалаба эвазига 7 очко билан турнир жадвалида соф иккинчи ўринни ўзиники қилиб турибди. 

Пешқадам Гукеш Доммараджу ҳам тўхтамаяпти. Амалдаги жаҳон чемпиони қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, нидерландиялик Макс Вармердамдан устун келди. Гукеш 7,5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Яна бир ҳинд гроссмейстери Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам бу турда ўзи учун муҳим ғалабани қўлга киритди. У словениялик Владимир Федосеевдан устун келиб, 6,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. 

"Мастерс" гуруҳида мағлубиятга учрамаган уч нафар шахматчи қолди - Гукеш Доммараджу, Нодирбек Абдусатторов ва Вей И. Хитойлик гроссмейстернинг 1 ғалаба, 9 та дуранг қайд этганига эътиборга молик ҳолат. Гукеш ҳисобида 5 тадан ғалаба ва дуранг бор. Абдусатторов эса 4 ғалаба ва 6 дурангга эга.

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) 10-турда оқ доналарда нидерландиялик Бенжамин Бок билан муросага келди. Якуббоев 3 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан 5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 9-поғонадан жой олган. 

Чехиялик Ван Нгуен 7,5 очко билан "Челленжер" гуруҳида якка карвонбошилик қиляпти. Нидерландиялик Эрвин Л`ами 7 очко тўплаб, 2-ўринни банд этган бўлса, озарбайжонлик Айдин Сулейманли 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаган. Бенжамин Бок ҳисобида ҳам 6,5 очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг