UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 янв 08:55
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess. Абдусатторовни юта олишмаяпти, Якуббоевда ғалаба

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси давом этмоқда.

Кеча ўтказилган 8-турда "Мастерс" гуруҳида пешқадамлар сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда асли россиялик, ҳозирда Словения шарафини ҳимоя қилаётган Владимир Федосеев билан муросага келди. 

Абдусатторов сингари унинг асосий рақиблари ҳиндистонликлар - Гукеш Доммараджу ва Рамешбабу Прагнанандҳа ҳам ўз партияларида дуранг ўйнашди. Амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш ватандоши Пентала Ҳарикришна билан, Рамешбабу эса германиялик Винсент Кеймер билан очколарни бўлишиб олди. 

Саккизинчи турдан кейин Гукеш, Нодирбек ва Рамешбабу 5,5 очкодан жамғариб, кучли учликдан жой олиб туришибди. Уччала гроссмейстер ҳам 3 тадан ғалаба ва 5 тадан дуранг қайд этган. Хитойлик Вей И кетма-кет 7 та дурангдан кейин ниҳоят ғалабага эришди. Чин юрти вакили қора доналарда ўйнашига қарамай, нидерландиялик Макс Вармедрамдан устун келди.   

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) ниҳоят ғалабага эришди. Ҳамюртимиз 8-турда оқ доналарда руминиялик Ирина Булмагани мағлубиятга учратди. Нодирбек 8 имкониятдан 4 очко жамғариб, мусобақа жадвалида 9-поғонани банд этган. Чехиялик Ван Нгуен 9-тур олдидан 6 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Нидерландиялик Эрвин Л`ами 5,5 очко билан иккинчи ўриндан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг