UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 10:38
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess. Эҳ, Абдусатторов, Якуббоевда кетма-кет иккинчи ғалаба

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий "Tata Steel Chess-2025" мусобақаси давом этмоқда.

Кеча ўтказилган 12-турда "Мастерс" гуруҳи пешқадамлари сафида бораётган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ўйнаб, асосий рақибларидан бири ҳиндистонлик Аржун Эргаисига қўпол хато эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Бу турнирни омадсиз ўтказаётган Аржуннинг мусобақалаги илк ғалабаси, аксинча, Нодирбекнинг биринчи мағлубияти эди. 

Кечаги мағлубият сабаб Нодирбек Абдусатторовнинг чемпион бўлиш имкониятлари йўққа чиқди. Боиси, биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳинд гроссмейстерлари ўз ҳисобларига қимматли очколарни ёзиб қўйишди. Рамешбабу Прагнанандҳа сербиялик Алексей Саранани мағлубиятга учратган бўлса, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу қора доналарда нидерландиялик Йорден Ван Форест билан муросага келди. Гукеш ва Прагнанандҳа 8,5 очкодан жамғаришган, Абдусатторов ҳисобида 7,5 очко бор. 

"Мастерс" гуруҳида мағлубиятга учрамаган икки шахматчи қолди - Гукеш Доммараджу ва Вей И. Хитойлик гроссмейстернинг 1 ғалаба, 11 та дуранг қайд этгани эътиборга молик ҳолат. У 6,5 очко билан 5-ўриндан жой олга. Владимир Федосеев кечаги ғалабаси эвазига 7 очко билан 4-ўринга кўтарилиб олди. 

"Челленжер" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев (2659) кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У 12-турда оқ доналарда нидерландиялик Артур Пуперсга чиройли усулда мот қўйди. Ушбу ғалабадан кейин Якуббоев 7 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. Бешинчи поғонадаги германиялик Фредерик Сван ҳисобида ҳам 7 очко бор.

Чехиялик Ван Нгуен 8,5 очко билан "Челленжер" гуруҳида қўшимча кўрсаткичларга кўра карвонбошилик қиляпти. Озарбайжонлик Айдин Сулейманли ва нидерландиялик Эрвин Л`ами ҳисобида ҳам 8,5 очкодан бор, улар кучли учликни якунлаб беришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг