UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 09:50
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Бугун Нодирбек яна 3 та турда дона суради. Абдусатторов - Карлсен партияси қачон ўтказилади?

Хабарингиз бор, шу кунларда Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири бўлиб ўтмоқда.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Унда шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов (2742) ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда ва биринчи кунги 3 та турдан сўнг 2,5 очко билан турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.  

Бугун ҳам худди кечаги кунда бўлгани сингари шахматчилар 3 та турда ўзаро тўқнаш келлишади. Нодирбек 4-турда қора доналарда Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2679)га қарши баҳс олиб боради. Бешинчи турда оқ доналарда яна бир ҳинд гроссмейстери Видит Сантош Гужратҳи (2661) билан ҳисоб-китоб қилади. Кунни Сунилдат Нараянан (Ҳиндистон, 2579)га қарши қора доналардаги учрашув билан якунлайди. 

Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (2825)га қарши учрашув эртага, 15 ноябрь кунига белгиланган. Абдусатторов - Карлсен партия 9-турда ўтказилиб, рапид баҳсларига якун ясаб беради. Унда Нодирбек оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг