UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 ноя 08:48
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Карлсен чемпион бўлган рапид баҳсларида Абдусатторов нечанчи ўринни эгаллади?

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири давом этмоқда.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Кеча турнир 9 турдан иборат рапид баҳслари якунланди. Турнирни мағлубиятсиз (6 ғалаба, 3 дуранг) якунлаган жаҳон рейтинги пешқадами Магнус Карлсен 7,5 очко билан рапид баҳслари ғолибига айланди. У сўнгги 9-турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовга қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолди ва дурангга эришди. 

Биринчи кунги баҳслардан сўнг пешқадам бўлиб олган Абдусатторов иккинчи кунги партияларда ҳам ёмон ўтказмади. Аммо сўнгги учинчи кунги учрашувларда у 2 мағлубият қабул қилиб олди. Бунинг натижасида Нодирбек 9 имкониятдан 5 очко тўплаб, 4-ўринни эгаллади. Прагнанандҳа ва Уэсли Со 5,5 очко билан кучли учликка якун ясаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг