UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 ноя 17:38
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Нодирбек Абдусатторов блиц мусобақасининг илк кунини қандай ўтказди?

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнирининг биринчи кунги блиц баҳслари ортда қолди.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Бугун турнирининг блиц баҳслари старт олди ва гроссмейстерлар 9 та турда ҳисоб-китоб қилишди. Нодирбек Абдусатторов рапид турнирида 5 очко билан 4-ўринни банд этганди. 

Бугунги блиц баҳслари у учун омадсиз бошланди. Ҳамюртимиз аввалига Даниил Дубов (FIDE) билан дуранг ўйнади. Кейин эса кетма-кет 4 та турда рақибларига имкониятни бой берди. Аржун Эригаиси, Видит Гужратҳи ва Рамешбабу Праггнанандҳаа (уччаласи ҳам Ҳиндистон) ва Магнус Карлсен Нодирбекни таслим этди. 

Кейин эса ғалабали серия бошланди. Абдусатторов Уэсли Со (АҚШ), Сунилдут Лина Нараянан (Ҳиндистон) ва Винсент Кеймер (Германия)дан устун келиб, вазиятни бирмунча ижобий томонга ўзгартирди. Бугун учун белгиланган сўнгги 9-турда эса Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) билан муросага келди. 

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов блиц турнирининг биринчи кунги баҳсларини 4 очко билан якунлади. У турнир жвадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Рапид турнири чемпиони Магнус Карлсен 6,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Рамешбабу 6 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, Аржун Эргаиси 5,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. 

Эртага шахматчилар яна 9 та турда ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг