UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 10:33
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Нодирбек Абдусатторов мағлубиятсиз одимламоқда

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири давом этмоқда.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишида ўтказилади ва унда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Рапид ва блиц йўналишлари учун алоҳида ғолиб аниқланадиган "Tata Steel Chess India" турнирида Магнус Карлсен ҳам иштирок этяпти. Айнан у кечаги иккинчи кун баҳсларидан сўнг 5 очко билан пешқадам бўлиб олди. Унинг ҳисобида 4 ғалаба ва 2 дуранг бор. Магнус кечаги 3 та партиянинг барчасида ғалаба қозонгани ҳам эътиборга молик ҳолат.  

Нодирбек эса биринчи кунги баҳслардан сўнг турнир жадвалида якка пешқадам бўлиб олганди. У кеча ўтказилган 3 та партиянинг 2 тасида дуранг натижа қайд этиб, учинчисида ғалаба қозонди. Абдусатторов 4-турда қора доналарда Ниҳал Сарин (Ҳиндистон, 2679), 5-турда оқ доналарда яна бир ҳинд гроссмейстери Видит Сантош Гужратҳи (2661) билан муросага келди. Сунилдат Нараянан (Ҳиндистон, 2579)га қарши қора доналарда ўйнашига қарамай, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ҳамюртимиз учинчи кун олдидан турнир жадвалида 4,5 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Америкалик гроссмейстер Уэсли Со 3,5 очко билан кучли учликка якун ясаган. Даниил Дубов ва Прагнанандҳа ҳисобида 3 тадан очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг