UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 17:48
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess India. Нодирбек Абдусатторов - Магнус Карлсен учрашуви бўлиб ўтди

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess India" турнири давом этмоқда.

Ўз тарихида олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади. Турнир 9 тур рапид (25+10) ва 18 тур блиц (3+2) йўналишидан иборат бўлиб, унда биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун баҳс олиб бормоқда. 

Айни дақиқаларда мусобақанинг рапид йўналиши бўйича сўнгги 9-тур учрашувлари ўтказиляпти. Нодирбек Абдусатторов айнан 9-турда жаҳон рейтинги пешқадами Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда ўйнади. Ёш гроссмейстеримиз ютуқли вазиятга чиқиб борган бўлса-да, якунда дурангга имзо чекди. 

Турнирда 6 ғалаба ва 3 дуранг қайд этган Магнус Карлсен 7,5 очко билан рапид баҳслари ғолибига айланди. Мусобақани зўр бошлаган ва дастлабки икки кунда ютқазмаган Нодирбек эса 5 очко билан 4-ўринга тушиб қолди. Боиси, Абдусатторов бугун ўтказилган еттинчи ва саккизинчи турларда мос равишда америкалик Уэсли Со ҳамда ҳиндистонлик Аржун Эргаисига имкониятни бой бериб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг