UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 09:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим"

Кеча оқшом Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида асрга татигулик профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Турнирнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида эндиликда собиқ WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри ҳамда қолган барча камарлар соҳиби, украиналик Александр Усик ўртасида ўтказилди. Мутлақ жаҳон чемпионлиги учун 12 раунд тўлиқ давом этган жангда Усик ҳакамларнинг айри (115-112, 114-113,113-114) қарори билан ғалаба қозонди. Ҳакамлардан икки нафари Усик, бири Фьюри ғалаба қозонганини қайд этди. 

Жангдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фаолиятидаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олган Фьюри ўз фикларини билдирар экан, бу оқшом ютқазмаганини таъкидлади.

"Ишончим комил, бу жангда мен ғалаба қозондим. Усикнинг юртида уруш бўляпти. Табиийки, одамлар уни қўллаб-қувватлаш учун ҳам унга ён босишади. Ғалабани Усикка беришганини асосий сабаби ҳам шу. Лекин биз октябрь реваншда яна кўришамиз", - деди Фьюри. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 май 10:10:39
baksyor
Fury yaqqol yutqazdi jang teng bulgani bilan usik aniqroq ishladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг