UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 13:19
Янгиликлар

Дзюдо

Телманов Junior Asian Cup 2025 ғолиби! Абдураззоқовда иккита медаль, Ҳимматов ҳам шоҳсупада

Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Asian Cup 2025 мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Дастлабки икки кун ўсмирлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқланганди. Кечадан ёшлар иштирокидаги Осиё Кубогига старт берилди. Ушбу ёш тоифасида уч нафар ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирок этди ва қувонарлиси, уларнинг бари шоҳсупага кўтарилди.   

Терма жамоамиз аъзоси Иноят Телманов -73 кг вазнда барча рақибларини енгиб, Amman Junior Asian Cup 2025 чемпионига айланди. У мусобақа давомида ливанлик Ботрус Тарабай, иорданиялик Ҳарун Экбариеҳ, яна бир мезбон спортчи Абдел Раҳмон Айялслман ва қувайтлик Фаҳад Ал Эназини мағлуб этди.   

Азизбек Ҳимматов -66 кг вазн тоифасида мусобақа бронза медалини қўлга киритди. У бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувларида иорданиялик Адам Алталафа ва саудиялик Сауд Алзаҳранини таслим этди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса 1/2 финалда енгилган IJF байроғи остидаги россиялик дзюдочи Билал Эзхаевни мағлубиятга учратди. 

Жамоамизга яна бир бронза медалини Камрон Абдураззоқов (-73 кг) тақдим этди. У икки кун аввал Иорданиядаги Осиё Кубогининг кадетлар ўртасида ўтказилган мусобақасида кумуш медалга сазовор бўлганди. Демак, у икки кун оралиғида битта шаҳарда ўтказилган мусобақада иккита медалга эга чиқди. Абдураззоқов бронза медали учун баҳсда ливанлик Ботрус Тарабайни енгди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг