UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 09:20
Янгиликлар

Теннис

Теннисчи қизларимиз "Билли Жин Кинг кубоги"ни муваффақиятли бошлашди

Кеча Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган "Миллий теннис маркази"даги хард кортларида теннис бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида "Билли Жин Кинг кубоги" анъанавий мусобақасининг Осиё-Океания II гуруҳ баҳслари бошланди.

Аввал хабар берганимиздек, мусобақада Ўзбекистон аёллар теннис терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

11 та жамоадан иборат Осиё-Океания II гуруҳи учта кичик гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси қуръа натижаларига кўра, C гуруҳидан ўрин олган. У ерда вакилаларимизга мезбон Малайзия, Қирғизистон ва Шри-Ланка термалари рақиб бўлади.

Таркибимизда Дарья Шубина, Сабрина Олимжонова, Мафтунабону Қаҳрамонова, Шаҳноза Маримова ҳамда Злата Чиннова бор, тажрибали Оқгул Омонмуродова эса жамоа сардори.

Кеча терма жамоамиз гуруҳдаги илк ўйинини Шри-Ланкага қарши ўтказди. Яккалик баҳсларида Сабрина Олимжонова Разик Сажидани (6:0, 6:3), Дарья Шубина Рукшика Вижесорияни (6:2, 6:2) ҳисобида таслим этди. Жуфтлик беллашувида эса Мафтуна Қаҳрамонова/Шаҳноза Маримова тандеми Динара Де Сильва/Тувини Де Альвис жуфтлигидан устун келди (6:1, 6:3).

Шу тариқа, теннисчиларимиз илк баҳсда Шри-Ланкани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланди.  Иккинчи беллашувда Малайзия қўшниларимиз — қирғизистонликларни 2:1 ҳисобида енгди.

Бугун термамиз айнан Қирғистонга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг