UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 окт 10:06
Янгиликлар

Гимнастика

Термизда ёш гимнастикачилар беллашди

Сурхондарё вилоятида “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун бадиий гимнастика бўйича вилоят босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақа Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.  

Беллашувларда туман ва шаҳар босқичларида сараланган 1-4-синф ўқувчи-қизлар жамоалари гуруҳ машқлари ва шахсий дастурда маҳорат намойиш этди.  

Якуний натижаларга кўра, Термиз шаҳри 9-мактаб жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Олтинсой тумани 13-АФЧЎМ жамоаси ва Қумқўрғон тумани 4-мактаб гимнастикачи қизларига насиб этди.  

Ғолиб ва совриндор жамоалар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг