UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 09:58
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Тошкент-2025: ООК протокол менежери тайёргарлик жараёни билан танишди

Айни кунларда Қатар Спорт ва Олимпия музейи директори, Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг протокол менежери Абдулла Ал Мулла юртимизда бўлиб турибди.

Меҳмон ташрифи давомида ўз йўналишида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишмоқда.

Жаноб Ал Мулла даставвал Олимпия шаҳарчасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Шундан кейин МОҚда ўз хулосалари билан ўртоқлашди. Учрашувда Қўмита Бош котиби, Тошкент-2025 дирекцияси директори Ойбек Касимов, шунингдек, Ўйинлар дирекциясининг ходимлари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида протокол бўйича тайёргарлик режаси батафсил кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Ўйинларнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларига олиб борилаётган ҳозирлик, мусобақа меҳмонлари учун яратиладиган шароитлар, фаолият олиб борадиган кўнгиллиларни тўғри тақсимлаш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув давомида яқинда юртимиз мезбонлик қилган футзал бўйича жаҳон чемпионати аъло даражада ташкил этилгани алоҳида эътироф этилди. Ўз навбатида, Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари ҳам юқори савияда ўтказилиши айтиб ўтилди. Йиғилиш якунида дирекция ходимлари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг