UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 10:25
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Тошкент илк бор сузиш бўйича Жаҳон кубоги босқичини қабул қилади

Бу ҳақдаги қарор World Aquatics ташкилотининг Сингапурда давом этаётган Конгрессида қабул қилинди.

Кеча хабар берганимиздек, Конгресс давомида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева World Aquatics Ижроия қўмитаси Бюроси аъзолигига сайланган эди.

Конгрессда шунингдек, сузиш бўйича Жаҳон кубогининг 2026 йилги босқичлари учун мезбонлар аниқлаб олинди. Тадбирда Жаҳон кубогининг барча босқичлари "Ипак йўли" номи остида ўтказилиши белгилаб олинди.

Мусобақалар Озарбайжон, Ўзбекистон (Тошкент) ва Қозоғистонда ўтказилиши эълон қилинди. 

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, баҳслар 25 метр узунликдаги бассейнларда ўтказилади. Мусобақаларнинг аниқ тақвими ҳар уччала мезбон федерация билан келишган ҳолда тузилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг