UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 13:29
Янгиликлар

Кикбоксинг

Тошкент мезбонлигидаги кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Айни кунларда пойтахтимиз кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилмоқда.

“Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилаётган мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Жаҳон кикбоксинг ассоциацияси президенти Рой Бейкер, ARISF (ХОҚ томонидан тан олинган халқаро спорт федерациялари ассоциацияси) президенти Рафаелле Кьюлли, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти Асаджон Ходжаев, шунингдек, халқаро ташкилотнинг минтақалар бўйича раҳбарлари иштирок этишди.

Маросимда сўз олган расмийлар кикбоксинг оламидаги мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистонда ўтказилаётгани унинг юртимиз бўйлаб янада оммалашишига асос бўлиши, мамлакатимизда барча спорт турларининг ривожига аҳамият қаратилаётгани ҳақида алоҳида тўхталишди. Хусусан, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик атлетлар томонидан қайд этилган тарихий натижа бунга яққол мисол бўлиши таъкидланди.

Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган беллашувларга навбат берилди. 29 сентябрга қадар давом этадиган Жаҳон кубогида 53 мамлакатдан 1200 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг