UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 янв 20:14
Янгиликлар

Шахмат

Тошкентда "Тошкент қиши" рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўтказилаётган анъанавий "Тошкент қиши" рейтинг турнири қизғин паллага кирди.

216 нафар иштирокчи "А" ва "Б" гуруҳларига бўлинган ҳолда, ўз маҳоратларини синовдан ўтказаётган турнирнинг 6 та тури ортда қолди. 

Унинг натижаларига кўра, Шерзод Самандаров ("А" гуруҳи) 6 имкониятдан 6 очко жамғарган ҳолда гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Муҳаммадкарим Абдуллаев, Меҳриддин Йўлдошев, Жўрабек Ибодуллаев, Умархон Фахриддинхўжаевлар ҳисобида эса 5 тадан очко бор. 

Қизлардан  Асал Салимова ҳам 5 очко жамғара олган. Ҳожиакбар Алижонов 6 имкониятдан 5,5 очко жамғарган ҳолда "Б" гуруҳида етакчилик қилмоқда. 

Мазкур гуруҳнинг яна 9 шахматчиси 5 тадан очко олган: Афрузбек Собиров, Алан Исаев, Умаржон Баҳодиров, Раҳмонали Неъматжонов, Фирдавс Абдусамадов, Шохрухжон Жабборов, Бунёд Собиржонов, Бобур Жумаев, Алишер Абдуқаюмов. 

Қизлар орасида эса Мумтозбегим Собирова билан Дилнура Ғофуржонова 4 тадан очкога эга. Рейтинг турнирининг ғолиб ва совриндорлари 14 январь куни маълум бўлади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг